
- Main
- Catalog
- Economy & Finance
- 🇺🇿Bankxabar
🇺🇿Bankxabar
Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда! Ҳамкорлик ва тижорат масалалари бўйича: Мурожаат учун:
Channel statistics
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Brand’26 Awards International” тадбирида Hayot Bank Ўзбекистонда молиявий маданият ва замонавий банк маркетингини ривожлантиришдаги ютуқлари учун халқаро мукофотга сазовор бўлди.
Тадбирда банк раҳбарияти томонидан Hayot Bank’нинг бугунги ривожланиш стратегияси, рақамли трансформацияси ва мижозларга яратилаётган янги имкониятлар ҳақида фикрлар билдирилди.
☑️ Hayot Bank Бошқарув раиси Одил Пўлатов ўз чиқишида банкнинг асосий мақсади мижозлар учун замонавий ва ишончли молиявий экотизим яратиш эканини таъкидлади.
Бугун банклар ўртасидаги рақобат фақат молиявий хизматлар билан эмас, технология, сервис ва мижозга муносабат билан ҳам белгиланмоқда. Hayot Bank айнан шу йўналишларда янги босқичга чиқишни мақсад қилган
— деди Одил Пўлатов.
☑️ Шунингдек, Hayot Bank Бошқаруви раиси ўринбосари Обиджон Норқулов ҳам банкнинг янги йўналишлари ва келгуси режалари ҳақида тўхталиб ўтди.
Биз мижозларга нафақат молиявий хизмат, балки ишончли ҳамкор бўлишни мақсад қилганмиз. Айниқса, рақамли хизматлар ва ‘Қадриятли’ йўналиши орқали мижозларга янада кенг имкониятлар яратмоқдамиз— деди Обиджон Норқулов.
Айтиш жоиз, сўнгги вақтларда Hayot Bank бозорда ўзини замонавий, технологик ва янги авлод банки сифатида фаол намоён қилмоқда. Айниқса, рақамли хизматлар, бизнес учун қулай платформалар ва мижозларга йўналтирилган ечимлар банкнинг асосий устувор йўналишларидан бирига айланган.
Маълум қилинишича, 2026 йилда Hayot Bank янги рақамли ечимлар, бизнес хизматлари ва янги форматдаги филиалларни ишга туширишни режалаштирмоқда. Шунингдек, яқин вақтларда “Қадриятли” йўналишининг янги филиали ҳам очилиши кутилмоқда.
Кўпчилик пенсия қандай ҳисобланишини яхши тушунмайди. Аслида эса бир нечта оддий қадам орқали ҳар бир фуқаро тахминий пенсия миқдорини ўзи ҳам ҳисоблаб кўриши мумкин. Пенсия ҳисоблашда энг аввало фуқаронинг ўртача иш ҳақи аниқланади.
☑️ Бунинг учун фуқаронинг охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давридан исталган кетма-кет 5 йил (яъни 60 ой) олинади. Муҳими, бу 5 йилни фуқаронинг ўзи танлайди, одатда одамлар энг юқори маош олган даврини танлайди.
☑️ Бироқ 10 йил аввалги иш ҳақи ҳозирги пул қийматига мос келмайди, шу сабабли улар ҳозирги қийматга келтириб қайта ҳисобланади. Бу жараён дисконтлаш деб аталади.
☑️ Дисконтлаш учун пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори (ПҲБМ) асос қилиб олинади. Бунда ҳозирги ПҲБМ ўша вақтдаги ПҲБМга бўлинади ва коэффициент аниқланади, кейин ўша даврда олинган иш ҳақи шу коэффициентга кўпайтирилади.
☑️ Масалан, фуқаро 2019 йил сентябр ойида 2 500 000 сўм маош олган бўлсин. Ўша вақтда ПҲБМ 223 000 сўм, 2024 йил сентябрда эса 428 000 сўм бўлган. Шу ҳолда коэффициент 428 000 / 223 000 = 1,92 ни ташкил қилади. Демак, 2019 йилдаги 2 500 000 сўм маош ҳозирги қийматда тахминан 4 800 000 сўмга тенг бўлади.
☑️ Худди шу тартибда танланган 5 йил давомидаги барча 60 ойлик иш ҳақи қайта ҳисобланади, кейин барча ойликлар қўшилиб 60 га бўлинади ва натижада фуқаронинг ўртача ойлик иш ҳақи аниқланади.
☑️ Шундан кейин ёшга доир пенсия миқдори ҳисобланади. Қонунга кўра, пенсия ўртача иш ҳақининг 55 фоизи миқдорида белгиланади. Лекин бу фақат тўлиқ иш стажи бўлган тақдирда амал қилади. Тўлиқ стаж эркаклар учун 25 йил, аёллар учун 20 йил ҳисобланади.
☑️ Яна бир муҳим жиҳат бор. Қонунга кўра пенсия ҳисоблашда ўртача иш ҳақи чекланган. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 31-моддасига асосан пенсия ҳисоблашда ўртача иш ҳақи ПҲБМнинг 12 баробаридан ошмаслиги керак.
☑️ Ҳозирги ҳисобда ПҲБМ 428 000 сўм бўлгани учун пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган максимал иш ҳақи 5 136 000 сўмни ташкил қилади. Шунинг учун фуқаро 8 миллион ёки 10 миллион сўм маош олган бўлса ҳам, пенсия ҳисоблашда 5 136 000 сўмдан юқори қисми ҳисобга олинмайди.
Шу тартибда фуқаро ўзининг иш стажи ва ўртача иш ҳақини билиб, тахминий пенсия миқдорини мустақил ҳисоблаб кўриши мумкин.
Қурбон ҳайити жорий йил 27 май — чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ўзбекистонликлар учун кетма-кет 5 кунлик дам олиш кунлари белгиланди.
2025 йил 24 декабрда қабул қилинган ПФ–257-сонли Президент фармонига асосан, 28–29 май кунлари барча ходимлар учун қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган. Шунингдек, ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун 30 май — шанба куни ҳам қўшимча дам олиш куни бўлади.
☑️ Дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:
• 27 май, чоршанба — Қурбон ҳайити;
• 28 май, пайшанба — қўшимча дам олиш куни;
• 29 май, жума — қўшимча дам олиш куни;
• 30 май, шанба — 6 кунлик иш ҳафтаси учун қўшимча дам;
• 31 май, якшанба — одатий дам олиш куни.
Бугун Сурхондарё вилоятидаги Асакабанк Термиз БХМда Банк Бошқаруви раиси ўринбосари Шерзод Хайруллаев бошчилигида ҳудуд тадбиркорлари билан учрашув ўтказилди.
☑️ Мулоқот давомида тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш, уларни тезкор ҳал қилиш, тизимли муаммоларни бартараф этиш ҳамда таклифлар ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
☑️ Учрашувда тадбиркорлар томонидан кредит, молиялаштириш, банк хизматлари ва бизнес юритиш билан боғлиқ қатор масалалар кўтарилди. Айрим мурожаатлар бўйича масъулларга жойида тегишли топшириқлар берилгани айтилмоқда.
Эътиборли жиҳати, бу каби очиқ мулоқотлар фақат бир ҳудуд билан чекланиб қолмайди. Асакабанк раҳбариятининг тадбиркорлар билан учрашувлари республикадаги бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилиши режалаштирилган.
Кўпчилик банкка боришга вақт тополмайди, кимдир эса оддий савол учун навбат кутишни истамайди. Шунинг учун мен сизларга жуда қулай бир Telegram ботни тавсия қилмоқчиман — @Bbank075_bot. Бу бот орқали банк хизматлари бўйича масофадан туриб, оддий ва тушунарли тарзда керакли маълумотларни олиш мумкин👇
☑️ Кредит графиги: Микроқарз, автокредит ёки ипотека бўйича ҳисоб-китоб қилиб, тўлов графигини аннуитет ёки дифференциал усулда юклаб оласиз.
☑️ Валюта курслари: Ҳозирги кунда қайси банкда валюта арзон ёки қиммат эканини билиб, фойдали айирбошлаш имконига эга бўласиз.
☑️ Кредит маслаҳатчи:Кредитлар бўйича савол қолдирсангиз, мутахассислар сизга ўзлари қўнғироқ қилиб, содда тилда тушунтириб беришади.
☑️ Банк реквизитлари: UZCARD ва HUMO карталар бўйича банк филиалларининг транзит ҳисобварақларини электрон кўринишда олиш мумкин.
☑️ Банклар жойлашуви: Телефонда жойлашувни ёқсангиз, бот сизга энг яқин банкни автоматик тарзда кўрсатиб беради.
☑️ Маҳсулот нархини солиштириш: Хорижга чиққанингизда валюта курсини сўмга айириб, икки давлатдаги нархларни солиштиришда жуда қўл келади.
Қисқаси, банкка бориш шарт эмас — керакли маълумот битта бот ичида жамланган. Тўлиқ кўриб чиқиш учун: @Bbank075_bot. Ўзингиз синаб кўринг — ростдан ҳам фойдали.
Энди Асакабанк томонидан бирламчи бозордаги барча турдаги маҳаллий ва импорт автомобиллар учун янада қулай шартларда автокредит расмийлаштириш мумкин бўлди. Банк автокредит фоиз ставкаларини пасайтириб, мижозлар учун янада манфаатли таклифни ишга туширди.
☑️ Янги шартларга кўра, айрим йўналишларда автокредитлар 18.9 фоиздан бошланмоқда. Айниқса, иш ҳақи лойиҳасидаги мижозлар учун энг паст ставкалар таклиф қилинмоқда.
☑️ Шунингдек, расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар ҳам автокредит олиши мумкин бўлиб, бунда даромадни тасдиқловчи ҳужжатларсиз кредит ажратиш имконияти ҳам мавжуд.
☑️ Кредит муддати 12 ойдан 60 ойгача, бошланғич бадал эса 20%дан бошланади ҳамда расмий даромадли мижозларга 1 млрд сўмгача, расмий даромадсиз мижозларга эса 500 млн сўмгача автокредит ажратилади.
🛡 Автокредитлар учинчи шахс кафиллиги ва сотиб олинаётган автомобил гарови асосида расмийлаштирилади.
💳 Шу билан бирга, суғурта тўловини ҳам кредит ҳисобидан амалга ошириш мумкин.
♻️ “Trade-IN” тизими орқали эски автомобилни расмий дилерга топшириб, унинг қийматини бошланғич бадал сифатида ҳисоблатиш имконияти ҳам бор. Яъни эски ва янги автомобиль ўртасидаги фарқ суммаси учун Асакабанк автокредит ажратади.
👨👩👧 Агар қарз олувчининг даромади ойлик тўлов учун етарли бўлмаса, банк биргаликда қарз олувчини ҳам қабул қилади.
📞 Қўшимча маълумот учун 1152 рақамига мурожаат қилиш мумкин.
Ipoteka bank OTP Group 2026 йил I чорак якунлари бўйича МҲХС стандартлари асосида 579,2 млрд сўм (47,7 млн АҚШ доллари) соф фойда қайд этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32,9% ўсишни англатади.
Банкнинг жами капитали 9,37 трлн сўмга етган бўлса, операцион фойдаси 637,8 млрд сўмни (52,6 млн доллар) ташкил этди. Шунингдек:
🔺 ROE — 25,9%
🔺 CAR — 19,1%
🔺 ROA — 4,2%
Банк аввалроқ БҲМС бўйича ҳам I чорак натижаларини эълон қилган ва унда Ўзбекистон банклари орасида энг юқори соф фойда кўрсаткичини қайд этган эди.
Шу билан бирга, рақамли хизматлар ва мижозлар тажрибасида ҳам ўсиш кузатилмоқда. Ойлик фаол рақамли фойдаланувчилар (MAU) сони 584,7 минг нафарга етган, NPS мижозлар содиқлик индекси эса 59,2%гача ўсган.
“Кенг кўламли трансформациядан сўнг Ipoteka bank OTP Group барқарор ва фойдали ўсиш босқичига чиқди. Биз рақамли хизматларни ривожлантириш ва мижозлар тажрибасини яхшилашда давом этмоқдамиз. Рақамлар буни яққол кўрсатиб турибди: ўсиш босқичи бошланди”, — деди банк бошқаруви раиси Сандро Ртвеладзе.
Facebook | Instagram | LinkedIn | Telegram | YouTube
Endi Janubiy Koreyadan HUMO va UZCARD kartalariga pul o‘tkazish yanada oson va tezroq — bevosita E9PAY ilovasi orqali.
Bir necha klik kifoya — va pul qabul qiluvchining hisobida:
🟡Agar siz Janubiy Koreyada bo‘lsangiz, E9PAY ilovasini oching;
🔵“Pul o‘tkazmalarini yuborish” tugmasini bosing;
🟡Yangi qabul qiluvchini qo‘shing;
🔵Davlat — O‘zbekistonni ko‘rsating va “2-usul”ni tanlang;
🟡Qabul qiluvchining ma’lumotlarini (F.I.Sh., karta raqami) va o‘tkazma maqsadini kiriting;
🔵Summani KRWda ko‘rsating;
🟡O‘tkazmani tasdiqlang.
Octobank ushbu o‘tkazmalarni qabul qilish va qayta ishlashda ishonchli hamkor sifatida ishtirok etadi.
HOZIROQ SINAB KO‘RING!
Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларини белгилаш тўғрисида”ги янги қарори чиқди. Унга мувофиқ, 2026 йил 1 июндан янги нархлар амалга киритилади. Мазкур иқтисодий тадбир Ҳукуматнинг 2025 йил 31 мартдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган бўлиб, унда нархларни ҳар йили 1 майдан бошлаб 10 фоизгача бир марта индексация қилиш белгиланган эди.
Тижорат субъектлари ва жисмоний шахслар учун белгиланган асосий ставкаларга кўра, биринчи, иккинчи ва тўртинчи гуруҳ истеъмолчилари учун электр 1 100 сўм, АГНКСлар учун табиий газ 2 750 сўм бўлади.
Хонадонлар учун норма ичида электр энергияси 650 сўм, электр плитали уйларда 325 сўм, табиий газ эса иситиш мавсумида 1 100 сўм этиб белгиланди. Янги қарорда тармоқлардаги технологик йўқотишларни қисқартириш бўйича ҳам вазифалар белгиланган.
Айрим ҳолатларда банкомат техник носозлик ёки бошқа сабаблар туфайли банк картасини қайтариб бермаслиги мумкин. Бундай вазиятда қоидани билмаган айрим банк ходимлари мижозларга “карта 3 иш кунида берилади” деган жавоб айтилади. Лекин амалдаги қонунчиликда бу масала аниқ тартиб билан белгиланган.
Марказий банк Бошқарувининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари” тўғрисидаги низомининг 11-боб, 44-бандига кўра, агар банкомат банк картасини қайтариб бермаса, банк картаси сақловчиси банкоматга хизмат кўрсатувчи банкка (эквайерга) оғзаки ёки ёзма мурожаат қилиши мумкин.
☑️ Агар мурожаат банк операция куни давомида келиб тушса, карта шу куннинг ўзида қайтариб берилиши керак.
☑️ Агар мурожаат банк операция куни тугагандан кейин келиб тушса, карта кейинги банк операция кунидан кечиктирмасдан қайтарилиши шарт.
☑️ Агар банкомат ШИР-код (PIN) бир неча марта нотўғри киритилгани сабабли картани олиб қолган бўлса, банк мижозни идентификация қилгандан кейин картани мурожаат келиб тушган кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан қайтариши керак.
☝️Шунингдек, 44-бандга кўра банкоматларда банк (эквайер) номи, мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази телефон рақами ва тўлов тизими логотипи бўлиши шарт. Бу мижозлар банкомат карта ютиб қўйган ҳолатда дарҳол қайси банкка мурожаат қилишини билиши учун жорий қилинган.
❗️Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарини эмиссия қилиш тартибини ҳамда банк карталари орқали хизмат кўрсатиш ва операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш қоидаларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Reviews channel
Catalog of Telegram Channels for Native Placements
🇺🇿Bankxabar is a Telegram channel in the category «Экономика и Финансы», offering effective formats for placing advertising posts on TG. The channel has 100K subscribers and provides quality content. The advertising posts on the channel help brands attract audience attention and increase reach. The channel's rating is 5.4, with 0 reviews and an average score of 0.0.
You can launch an advertising campaign through the Telega.in service, choosing a convenient format for placement. The Platform provides transparent cooperation conditions and offers detailed analytics. The placement cost is 270.96 ₽, and with 0 completed requests, the channel has established itself as a reliable partner for advertising on Telegram. Place integrations today and attract new clients!
You will be able to add channels from the catalog to the cart again.
Комментарий