
- Main
- Catalog
- Economy & Finance
- 🇺🇿Банкир кундалиги
🇺🇿Банкир кундалиги
Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: , Тижорий ҳамкорлик масалалари: Мурожаат юбориш учун:
Channel statistics
Ҳукумат 1 июндан энергетика бозоридаги тарифларни индексация қилиш бўйича янги қарорни чиқарди. Бу кутилган жараён, чунки Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 мартдаги қарори билан 10 фоизгача тузатиб бориш механизми аввалдан белгилаб қўйилганди.
Янги ставкаларга кўра, метан заправкалар учун газ тарифи 2 750 сўм, саноат ва йирик тадбиркорлар учун электр нархи 1 100 сўм бўлади. Аҳоли учун эса табақалаштирилган тизим сақланган бўлиб, базавий нормада свет 650 сўм, газ эса иситиш мавсумида 1 100 сўм этиб белгиланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Бу ҳақида, Президентимиз томонидан жорий йил 12 май куни ўтказилган йиғилишида маълум қилди.
Озуқа базасини кенгайтириш ва наслчиликни яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятдан 1 тадан туман чорвачиликка ихтисослаштирилади.
Ушбу туманларда пахта ва ғалла ерларининг 50 фоизига озуқабоп экинлар экишга рухсат берилади, бунинг учун 10 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилади. Барча фермер хўжаликларига ижара ерларининг 20 сотих қисмида ортиқча бюрократиясиз енгил конструкцияли бинолар, озуқа омборлари ва силос ўралари қуришга рухсат берилади.
Йил якунига қадар камида 10 гектар ери бор 28 минг 746 та фермер хўжалиги ерида 2 миллион бош қорамол боқишни ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Чорвачиликни молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари ҳам белгиланди. 1 июндан бошлаб тижорат банклари йиллик 10 фоиз ставкада, 4 йил имтиёзли давр билан 10 йил муддатга кредитлар ажратади. Наслдор чорвани импорт қилувчилар 2029 йилгача қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
Банкларга йиллик 6 фоиз ставкада 1 триллион сўм ва 50 миллион доллар ресурс жойлаштирилади. Ушбу ресурслар ҳисобидан жорий йилда 5,5 триллион сўмлик 1,5 мингта лойиҳани ишга тушириш, 25 мингта иш ўрни яратиш ва қорамоллар сонини 400 мингтага ошириш режалаштирилган.
P.S.: Чорвага кредитни босворадиган жойи.
👉 @bankirkundaligi 👈
Бугунги йиғилишда, Президентимиз:
Эски ва яроқсиз боғлар билан ишлаш бўйича янги тартиб жорий этиш таклиф қилинди. Бу жараёнда Агросаноатни ривожлантириш агентлиги боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш, саноатлашган боғлар барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш бўйича хулоса беради. 12 ой давомида саноатлашган боғ барпо этилмаган майдонлар учун ер ва сув солиғи ставкасини ошириш, бу ҳолат яна 12 ой давом этса, сувдан фойдаланишни чеклаш таклиф этилди.
Томорқа ва деҳқон хўжаликларидаги эски боғларни янгилаш ҳам эътибордан четда қолмаслиги кераклиги кўрсатиб ўтилди. Бунинг учун маҳалла банкири орқали аҳолига 50 донагача кўчат ёки 2 миллион сўмгача қарз бериш, деҳқон хўжаликларига эса эскирган боғларни янгилаш учун 150 миллион сўмгача кредит ажратиш таклиф қилинди.
Лойиҳаларни молиялаштириш ва амалий қўллаб-қувватлаш учун 9 та тижорат банки ҳудудларга бириктирилади. Улар саноатлашган боғларни тадбиркорларга тайёр ҳолда топшириш билан бирга икки йил давомида агротехник, молиявий ва ташкилий жиҳатдан кузатиб боради.
Тадбиркорларга “Агростар” компанияси улушини қайта баҳоламасдан 7 йил ичида бўлиб-бўлиб сотиб олиш ҳуқуқи берилади.
Бундай лойиҳаларга банклар томонидан ҳар бир гектар учун 120 миллион сўмгача кредит ажратилади. Кредит вақтида қайтарилса, фоиз ставкасининг ярми компенсация қилинади. Шунингдек, саноатлашган боғларнинг парваришлаш харажатлари учун 3 йил давомида ҳар гектарга 5 миллион сўмдан субсидия берилади.
Сув тежовчи технологиялар, мевали кўчат ва қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун тадбиркорлар ислом молияси хизматларидан фойдаланиши мумкин бўлади.
Етиштирилган ёки импорт қилинган мевали кўчатлар ва пайвандтаглар учун қўшилган қиймат солиғини ноль ставкада қўллаш, сув тежовчи технологиялар ўрнатилган саноатлашган боғларда қудуқлардан олинадиган сув учун солиқни 5 йил муддатга 1 сўм этиб белгилаш ҳақидаги таклифларини маъқуллади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Кун тартиби: Ҳудудлар интенсив саноат боғларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида.
Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, саноат ва савдо ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари (иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиқлари билан бирга), ички ишлар, солиқ, божхона органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, саноат ва савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги, агросаноатни ривожлантириш агентлиги бошқармалари бошлиқлари, Марказий банк ва тижорат банкларининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари иштирок этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2026 йилнинг апрель ойидаги йиғилишлар (жами 6 маротаба) давомида 30 та масала кўриб чиқилди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида жами 21 та масала, жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (4 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (1 та), банкларда аудит ўтказиш ҳуқуқини бериш учун аудиторлик малака сертификатини тақдим этиш (1 та), шунингдек, тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (15 та) билан боғлиқ масалалар кўрилди.
Шу билан бирга, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 9 та масала кўриб чиқилди. Хусусан, Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлар талабларининг бажарилиши, банк ва нобанк кредит ташкилотларида ўтказилган инспекция ҳамда ўрганишлар натижалари муҳокама қилинди.
Қонунчилик талабларига мувофиқ фаолият ташкил этилмаганлиги ҳамда инспекция ва ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар учун 2 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏞 Сангардак шаршарасининг мусаффо ҳавоси, тоғлардан эсаётган майин шамоли ва бетакрор табиати сизга ҳақиқий ҳузур бахш этади.
🌿 Айниқса баҳор ва ёз фаслида бу масканнинг салқин ҳамда осойишта табиати дам олиш учун айни муддао!
☝🏻Аввалроқ, ушбу манзилда дор йўли қурилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Бухоролик бухгалтер аёл ўзини Марказий банк ходими деб таништирган фирибгарларнинг битта қўнғироғига ишониб, тўртта банкдаги жами 1 млрд 9 млн сўм омонатидан айрилди. Фирибгарлар ўғирланган пулларни мураккаб "дроп-карта" схемаси орқали республиканинг турли ҳудудлардаги банкоматларидан нақдлаштириб олган.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, Бухородаги йирик ташкилотлардан бирида бухгалтер бўлиб ишлайдиган аёл атиги битта телефон қўнғироғидан сўнг 1 миллиард 9 миллион сўмидан айрилди.
2025 йил 1 декабр куни номаълум шахслар жабрланувчига телеграм орқали қўнғироқ қилиб, ўзларини Марказий банкнинг мансабдор шахслари сифатида таништиради. Улар аёлга тижорат банкларда омонат сифатида қўйилган пул маблағларини банк ходимлари талон-торож қилаётганини, ушбу пуллар хавфсизлигини таъминлашлари айтиб, бошқа "хавфсизроқ" картага ўтказиш кераклигига ишонтиради.
Қўрқувга тушган аёл ўзининг тўртта банкдаги 1 млрд 9 млн сўм миқдоридаги омонатини турли тўлов иловалари воситасида фирибгарлар айтган банк карталарига ўтказиб беради. Бир неча кундан сўнг алданганини англаб, ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилди.
☑️Тергов маълумотларига кўра, жиноятчилар пулларни яшириш учун кўп босқичли схемадан фойдаланган. Маблағлар бешта фуқаро номига очилган "дроп-карталар" орқали тақсимланган:
▪️325 миллион сўм — пойтахтлик йигит номидаги икки картага тушган. У карталарини 1 миллион сўмга сотган, воситачи эса уларни асли хоразмлик жиноят гуруҳининг асосий аъзосига 2 миллион сўмга топширган. Пул банкоматлар орқали нақд қилинган.
▪️274 миллион сўм — Хоразм вилоятида яшовчи фуқаро номига ўтказилган. У олтита банк картасини танишига 1 миллион сўмга сотган; маблағлар Тошкентдаги 5 та турли банкоматдан ечиб олинган.
▪️238 миллион сўм — пойтахтда ўқиётган талабанинг иккита картасига тушган. Талаба карталарини икки ўсмирга — жумладан, вояга етмаган мактаб ўқувчисига — 600 минг сўмга сотган. Кейинчалик карталар ижтимоий тармоқлар орқали номаълум шахсларга қайта сотилган ва пул криптовалютага айирбошланган.
▪️72 миллион сўм — Андижон вилоятидан вояга етмаган фуқаронинг виртуал картасига келиб тушган ва бошқа ҳисобларга тарқатилган. Карта танишига 100 минг сўмга сотилган, бир қисми Қўқондаги банкоматлардан нақдлаштирилган.
▪️100 миллион сўм — Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро картасига, кейин эса Сирдарё вилоятидаги йигитнинг картасига ўтказилган. Пул изларини яшириш учун маблағларнинг бир қисми Наманган, Жиззах ва Андижон вилоятларидаги фуқаролар карталарига ҳам тарқатилган.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари оператив тадбирлар ўтказган. Тошкентда асосий икки гумондор — пулларни нақд қилиш ва гуруҳ фаолиятини мувофиқлаштириш билан шуғулланган шахслар — қўлга олинган. Уларнинг автомобиллари кўздан кечирилганда турли маркали мобил телефонлар, СИМ-карталар, ўнлаб пластик карталар ҳамда 100 миллион сўмдан ортиқ нақд пул мусодара қилинган.
Гумондорларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Шунингдек, жабрланувчидан ўғирланган 1 миллиард 9 миллион сўм тўлиқ қайтариб берилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банкининг масъул шахслари фуқаро И.М.нинг банк омонатига қўйган 500 000 АҚШ долларини сохта ҳужжатлар асосида қўлга киритиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
Солиқ қўмитаси хабарига кўра, айни пайтда солиқ органлари томонидан савдо фаолияти билан шуғулланувчи айрим хўжалик юритувчи субъектларда савдо амалиётлари P2P — пластик картадан пластик картага пул ўтказмалари орқали амалга оширилаётган ҳолатлар таҳлил қилинмоқда.
Афсуски, бундай операциялар орқали тушган айрим даромадлар солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаслиги натижасида давлат буджетига тегишли тушумлар тўлиқ шаклланмай қолмоқда.
Шу муносабат билан солиқ органлари томонидан юридик шахсларда фаолият юритувчи раҳбар ходимларнинг банк пластик карталарига келиб тушган маблағлар юзасидан таҳлилий ўрганишлар олиб борилмоқда. Аниқланган ҳолатлар асосида солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаган даромадлар бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда ҳамда солиқ тўловчиларга хабарномалар юборилмоқда.
Бу жараён жазолаш ёки босим ўтказиш эмас, балки иқтисодий адолатни таъминлаш, яширин айланмаларни қисқартириш ва ҳалол меҳнат қилиб, қонун доирасида иш юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Чунки ҳар бир тўланган солиқ — бу мамлакат тараққиёти, янги йўллар, мактаблар, шифохоналар ва халқ фаровонлиги учун қўйилган ҳиссадир.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ориф Алибоевич Бутаев Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари – Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар “Микрокредитбанк” АТБ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Reviews channel
Catalog of Telegram Channels for Native Placements
🇺🇿Банкир кундалиги is a Telegram channel in the category «Экономика и Финансы», offering effective formats for placing advertising posts on TG. The channel has 67.9K subscribers and provides quality content. The advertising posts on the channel help brands attract audience attention and increase reach. The channel's rating is 5.4, with 0 reviews and an average score of 0.0.
You can launch an advertising campaign through the Telega.in service, choosing a convenient format for placement. The Platform provides transparent cooperation conditions and offers detailed analytics. The placement cost is 774.16 ₽, and with 0 completed requests, the channel has established itself as a reliable partner for advertising on Telegram. Place integrations today and attract new clients!
You will be able to add channels from the catalog to the cart again.
Комментарий