
- Main
- Catalog
- Recreation & Entertainment
- 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?.. (Б.М.)
Channel statistics
(барча қизлар ўқисин бу қўрқитиш эмас)
Тунда келган тез ёрдам уй эгаларини вахимага куйди. Балогат ёшига етмаган ун беш ёшли Дилфузанинг корнида бир нима кимирлаб хушидан кетти.
Ота Онаси номусдан уятда колди.
Опаси акаси буйни эгилди.
Нега ? Нима учун ?
Қачон. Сабаби нима ?
Халол едириб халол кийдириб оқни оқ- қорани қора танитган.
Фарзанд нахотки номусга куйса.
Докторлар қизчани корнини кесамиз дейишгани. Ота Онани саросимага солди...
👉 ДАВОМИ😰😳😱😪😢 👈
Собир ака Бугун иш билан туман марказига боргандим. Ишларим барвақт битди. Яхши бўлди , уйга барвақт қайтадиган бўлдим. Шу хаёллар билан апил- тапил йўналишли таксилар турадиган жойга қараб йўл олдим. Йўлда учраган бир таниш инсон диққатимни жалб этди.Тўғрироғи унинг кўзлари ... Мен умримда бунчалик маҳзун кўзларни кўрган эмасман. Бу кўзлар бир вақтлар бахтдан чақнагани эсимда. Бунга эса бир неча ўн йиллар бўлди...
У вақтлар биз ёшгина ўсмир эдик.Яхши эслайман,махаллада Собир ака камсуқум, камтар, соддагина йигит бўлганлиги учун кўзга ташланавермасди. Токай уни тўйи бўлаётгани хабар тарқалмагунича , бу хабардан махалла бир ёнди, бир ёнди .Сабаби келин қўшни юртдан эди. ( Хозир бу гаплар кулгули туюлади, чунки қўшни юрт у ёқда турсин ,балки қитъалараро ҳам турмуш қуриш бемалол бўлиб қолди) Эмишки, келин бадавлат оиланинг ёлғизгина, эркатой қизи экан. Тошкентга медицина техникумига ўқишга келган ва Собир ака билан бир бирларини севиб қолишган Ўшанда ҳамма Собир аканинг шунчалик мухаббати учун курашгани, Чимкентдек жойдан бировнинг якка ,дурдона қизи Нигорасини олиб келаётганига тан берганди. Табийки , тўйга бутун махалла кўчиб чиққанди. У вақтлар тўйлар ховлиларда бўларди. Мен хам Собир аканинг ёнида ўтирган келинга роса қизиқиб қараганим
аммо келинни юзини кўришни ҳеч имконини топа олмай роса жонхалак бўлганим ҳам эсимда. Орадан кўп ўтмади
Тахминан уч кун ўтиб ,мактабга кета туриб, кўча супураётган келинчакга кўзим тушди. Қадамларимни секинлатиб уни томоша қилиб боравердим. У ҳам нигоҳимни сездими, қаддини ростлади. Мен томонга ўгирилиб ... ним табассум билан боқди. Во ажаааб ! Инсон боласи ҳам шунчалик гўзал бўладими? У озғин эмасди, балки салгина тўлароқ ва жуда келишимли эди. Юзлари сутга чайилгандек оппоқ, қошлари қалдирғоч қаноти янглиғ, кўзлари катта-катта ва оч тўтиё ( кўк) рангда эди, лаблари эса ҳудди очилай деб турган атиргул ғунчасини эслатарди. У Яратганнинг бетакрор санъат асари эди... Нигора келинойига қараб туриб, шундай чиройли қиз нега оддийгина, чиройи ҳам ўртамиёна Собир акани танлаган экан деган хаёлга бордим. Кўп ҳайрон бўлардим ..
Уларни маҳалламиз кўчаларида учратганимда баъзан бу саволларга жавоб ҳам олгандек бўлардим. Ишдан қайтаётгар Собир акани кўча бошида кутиб олаётган Нигора келинойини юзидаги табассум бутун кўчани ёриштиргандек бўларди гўё, Собир ака эса нур ичида юрганга ўхшаб кўринарди кўзимга. Ўша вақтларни эсласам велосипедини етаклаб келаётган Собир акани, уни ёнида чуғур - чуғур қилиб ( уни тили шевасига ўхшаб жуда ширин эди) гапдан тўҳтамай келаётган келинойимизни, кўча бошида тўхтаб севгилисига ўрикка айланай деб қолган довуччаларни териб ховучлаб узатаётган йигитни- ю, бахтдан боши айланган келинчак доим кўз олдимга келаверади. Улар бир йилга яқин бахтли турмуш қуришди. Бу вақт ичида Нигора келинойи бутун махаллани суюкли эркатойига айланиб бўлганди. Токи...
Ўша куни хавонинг авзойи бузуқ эди. Махалла ахлини эса унинг авзойидан хам ёмон хабар кутиб турарди. Жудаям ёмон хабар . Нигора келинойи оламдан ўтибди. Юраги ёмон экан. Тўлғоқ вақтида ... Унга менимча фарзандли бўлиш мумкин бўлмаган. Билмадим негадир кўнглим шунақа деяверади. Лекин севганига фарзанд инъом этиш , унга бахт хадя қилиш унинг орзуси бўлганлиги аниқ.
Таъзияда йиғламаган одам қолмади. Собир ака эса... Айтишларича уни қабрдан зўрға суғуриб олишибди, Мени ташлаб кетма деб шунчалик додлабдики... Яна йиғламаган одам қолмади.
Орадан бир хафта ўтиб махалла ахли яна бир додлаб олди. Кечаси билан шаррос ёмғир қуйганди, куз ойи бўлсада чақмоқ хам чаққанди . Одатда чақмоқлар баҳорда қўзғалон қилгувчи эди. Хуллас , кечаси ёмғир бошлаб чақмоқ чаққанида Собир ака қабристонга кетиб қолибди, чунки... Нигора келинойи чақмоқдан қўрқар экан
Эрталаб қабристон қоровули келинойининг қабрига тўнини ёпиб ,ўзи қабр ёнида бехуш етган Собир акани кўриб қолади ва дарҳол уйига хабар юборади. Ўшанда келинойининг таъзияси иккинчи марта бўлувди биз учун...
Унинг эндиги уйланган аёлига қараб ҳайрон қолдик, сабаби у кўримсизгина эди. Дарров Нигора келинойини эсладик. Қандоқ эди-я? Лекин иккинчи аёли билан Собир ака кўп яшамади, Учинчиси билан хам...
Мен орадан йиллар ўтиб Собир ака нега келинойига ўхшаган аёлни топмади, уйланганлари нега кўнглига ўтирмади деган саволларга жавоб топгандек бўламан. У кишининг мухаббати битта бўлган, Ягона! Бошка қурган ҳаетлари эса ота- оналари, бошқа яқинларининг кўнгли учун бўлган, Собир ака учун эса аҳамиятсиз бўлган.
Хикоямнинг бошида эса Собир аканинг кўзлари маъюс , маҳзун дегандим. Нимага шунақа экан?
Уларнинг кўзларининг нури Нигораси билан кетган, яъни кўнгли билан... Нигораси нега Собир акани танлаган , улар бошқа- бошқа олам вакиллари эдилар, саволларим жавобини менга йиллар берди. Бирма бир. У иккисининг кўнгли бир бўлган, бошқа ҳеч қандай ҳайратомуз ходиса бўлмаган у ерда. Кўнгил бир бўлса вақт ҳам, масофа ҳам ўз аҳамиятини йўқотар экан...
Сизга шунча гапни ёздим, шундан кейин ҳам менга "Вақт - даъво " деб кўринг- чи?...
Хазонрезги..
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
Ҳаммани уйидан топиладиган бу дори лақабли мўжиза, аёлларда энг кўп учрайдиган муаммолар: самимий жойлардаги нохуш хидлар, кенгайишлар, қорайишлар, ачишиш ва қичишишларни буткул йўқ қилади.
Бу усулни ўрганганимга 5 кун бўлди лекин 10 йилга ёшаришга улгурдим. Гинеколог ва косметологларга эндия ишим тушмайди.
Кечқурун ухлашдан олдин 2 томчи левомикольга ярим чой қошиқ...
Батафсил 👇👇👇
Бу оилангиз тинчлини бузадиган, таьсир доираси кенг Ягона шахс!!!
Уйга келсам хотин йиғлаб ўтирибди. Қовоғи уйилган, гап сўз йўқ!!!
- Нима бўлди тинчликми хотин? " сўрайман ундан.
- Қўшнимизни хотини келиб кетди..." дейди кўзларидаги ёшни артиб. Тушунарли! Бу хотин бизни уйга хеч қачон оддий холатга келмайди. Ё эри тилла сирға олиб берган, ёки қаергадир қиммат ресторанга овқатланишга боришган шекилли.
-Эри яна нима олиб берибди? 8- мартга хали бор эдику! Тилла ковуш олибдими?! " киноя қилиб кесатаман мен. Хотиним рўмолини учини тишлаб ошхонага югуриб кириб кетди. У шундай, жахл қилса хам, уялса хам юзимга қараб гапира олмайди. Ошхонага кирадию бақириб йиғлаб дардини дастурхон қилади:
- Сизга алам қилсин! Тилла ковуш олиб берадими, ундан каттасини олиб берадими хар холда олиб беради! Сиз охирги марта мен учун чин кўнгилдан бирор нарса олиб бердингизми?! Сиздан имкониятингиздан ортиқ бирор нарса сўрадимми?! Хаммаси яхши бўлар дедим, чида дедим, севиб теккансан чидайсанда дедим! Аммо борган сари сиз менга эьтиборсизсиз! Ишдан келасиз, овқатни еб телефонга ёпишасиз! Қачон охирги марта кўзимга меҳр билан қарагансиз?! Болларингизни хам жеркиб, бақирасиз, улар ёнингизга боришга зада, қўрқишади!!! Қўшни келиб мақтаниб кетди, эри уни қўлига пул бериб истаганингни ол дебди!!!-деб йиғлайди хотин. Қўшнини хотинини эри билан қўшиб бир сидра сўкиб чиқар эканман, кайфият расво бўлди. Икки-уч оғиз "яхшигина" сўкишлардан эшитганидан кейин хотинни хам овози "ўчди"
"Телефонга ёпишасиз" деган гапи оғир ботиб телефонни хам бир чеккага отиб юбордим. Пултни олиб телевизор кўра бошладим. Хаёлимда эса хотинни гаплари.
" Тўғри айтаяпди. Охирги вақтлар ўзим билан-ўзим овораман. Хаммасини оилам учун қиляпман деб ўзимни овунтираман. Бу бечорага нима айб! 7 йил севишиб, қанчаси билан урушиб, бахтли қиламан деб уйланганман. Энди эса топганимни оиладан ортира олмай, унга эьтибор бермай қўйдим" деб ўйлаб сиқиламан.
Юрагим сиқилиб ташқарига тоза ҳаво олиш учун чиқмоқчи бўлдим. Ботинкамни кия туриб, хотинимни туфлисига кўзим тушди. Ранги учиб, устидаги лаклари кўчиб, кўп кийилганидан бир тарафи қийшайиб қолибди!
" Эх Эшшак-эшшак туфлисини ахволини қара! Шуни кийиб шахар айланиб юрибди, уялгандир у хам! Лекин сенга айтмаган! У сенга оғир бўлмасин деб, устидаги тўкилиб қолса хам айтмаган!!! Сен эса ўзингдан билиб пул бермайсан"-деб ўзимни ўзим сўкаман.Ичкарига кирдим. Хотин устига кўрпани тортиб йиғлаб ётибди. Уни елкасидан қучиб:
-Йиғлама хотин! Пул берганим бўлсин, тортмадаги пулдан истаганингча олда, эртага бозорга бориб истаган кўйлагингни, истаган туфлингни ол" дедим.
-У пулга уйга янги эшик олмоқчи эдингизку" дейди хотин.
-Шунча йил эски эшикдан кириб чиқдик,яна озроқ турса хеч нарса қилмайди " дедимда,юзига табассум пайдо бўлган хотинимни пешонасидан ўпиб уйқуга кетдим.
Ярим кечаси уйғониб кетдим,соатга қарасам тунги 03:40. Хотин эса тескари бурилиб бир нарсаларни пичирлайди. Қулоқ солсам
- Янгамникидақа узунроқ кўйлак билан яхши рўмол оламан яна...яна..." деб бозор режасини тузиб ётибди.
Тонг сахар менга болаларни ташлаб бозорга кетди! Ёш болаларга қараш азоб,кун бўйи мадоримни қуритишди. Хар жахлимни чиқарганига онасини сўкаман. Кечга яқин хотин кириб келди кўзида ёш!
- Нима бўлди гапир?!
- Олган нарсаларимни дамасга қолдириб тушиб кетибман,кечгача изладим у дамасчини тополмадим! Кечиринг дадаси кўчага чиқмасам, йўлга юришни билмасам,тушаётган вақти унитибман- деб йиғлади хотин.
Уни сўкиб,урушдан нари-бери бўлиб, дамасчини қанақалигини сўраб кўчага чиқиб кетдим. Икки соат деганда дамасчини топиб, пакетга ўроқлик нарсаларни олиб уйга қайтдим. Қайтимда ўроқлик пакетни хотинни юзига отиб роса сўкдим. У индамай йиғлаб, бошини эгиб турарди.
- Оч энди пакетингни! Кўрайликчи нима олибсан кун бўйи санғиб" деб зарда қилдим! Хотин пакетни кўзларида ёш билан очар экан ичидан эркаклар туфлиси билан кўйлаги чиқди.
- Ботинкангизни таги тешилганини кўргандим,бу ёғи бахор ёмғир кўп ёғади шунинг учун сизга олгандим. Кўйлагингиз хам кўп дазмолланганидан титилиб кетай деб қолганди дадаси! Мен уйга ўтирсам,менга кийим нима керак! Сиз кўчада бировдан кам бўлиб юрманг "- дедига ошхонага йиғлаб кириб кетди.
Қўлимга ботинка билан бир сўз айтолмай довдираб қолдим
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта
ХОХЛАГАН ЁШГА ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 💥
https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy
https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
https://t.me/+7zxZcKM1gO8xOTMy
Хулоса ҳар кимни ўзидан. Аллоҳ таоло барчамизга офият берсин, дунёвий фитналардан барчамизни асрасин! Аъмин!
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
сиртмок. (бўлган воқеа, персонажлар ва воқеалар ривожи ўзгартирилган)
- Дилдора, югур Шавкат телефон қилаябди, деб чақириб қолди қайнонаси. Дилдора шошилганча
“Алооо” деб жавоб берди. “- Жоним соғ саломат юрибсанми, уйлар тинчми? Мен ҳам яхшиман, ишлаб юрибмиз, ишларим яхши, маошимизни ҳам вақтида бераябди энди. Биласанми, Дилдор, сюрпризчам бор сенга... Иккита планшет олдим. Бирини қўшнимиз Анвардан сенга бериб юбордим, эрталарга етиб боради. Сенга однодан профиль очиб, тайёр қилиб бериб юбордим. Кирасан, ҳар кун гаплашаверамиз, деб Шавкат янгиликдан Дилдорани хушнуд этди. Шавкат билан Дилдорани тўйига атига 6 ой бўлганди.
Тўйгарчиликда бир оз қарздор бўлиб қолишиб,
Шавкат Россияга ишлаб келиб қарзларни тўлаш учун кетганди. Мана аллақачон 7 ой бўлибди кетганига.
“Эртасига Анвар келибди, Анвар келибди” деб қўшнилар Анварларникига Анварни кўришга
чиқишди. Дилдора ҳам тезроқ планшетини олиш учун Анварларникига чиқди. Анвар бир зумда симкарталарни қўйиб, настройкаларини тўғирлаб,
интернетга киришни тушинтириб планшетни эгасига топширди. Ажойиб нарса экан. Дилдора эри ишдан бўшаши билан бемалол гаплашар,
худди ёнида ўтиргандек хис қиларди. Кунлар шу зайлда ўта бошлади. Бирдан эри чиқмай қўйди.
Икки уч кун кутиб телефон қилди. Телефони ишламаябди. “Чиқиб қоларлар” деб кутиб юрди. Шавкатдан дарак йўқ. (Аслида Шавкат Москвада кавказликлар билан бирга руслар билан уришиб полиция ҳаммасини олиб кетганди. “Уйдагиларга индаманглар” деб бирга турадиган ҳамхоналарига
қаттиқ тайинлаб кетганди).
Дилдора яна бир бор кириб кўрди. “Ия онлайнларку”, деб юборди Шавкатни профили ёнида ёниб турган сариқ рангни кўриб. Дарҳол ёза бошлади. Шавкат бўлиб ўтган ишларни тушунтириб, “сени жуда соғиндим. Бир илтимосим бор, икки учта чиройингни намойиш этадиган суратлар тушиб жўнат”, деди.
“Жиннимисиз, кимга сурат олдираман бу холатда, шармандамисиз” деди Дилдора уялиб. “Қўлингда планшетинг бор, ойнага қарайсанда олаверасан уйимизга кириб олиб”...Дилдора эрини талабидан норози бўлсада соғинганини тушиниб икки учта пикант суратлар олиб профилига қўйди. Дархол Шавкатга ёзди. “Кўринг, фақат биров кўрмасин, ўзингиз шарманда бўласиз”...
Шавкатни профилида қаламча қимирлай бошлади... Дахшат! Дилдора кўзларига ишонмасди! “Қулоқ сол қушча, Шавкат тюрмада, мен уни ҳамхонасиман. Планшетини ташлаб кетиб зап иш қилдида, суратларингни кўрдим, гўзал экансан. Эрингни номидан ёзаётган мен эдим. Ҳамма ёзишмаларингни ҳам ўқиб чиқдим.
Шавкат сени жуда-жуда севаркан. Эринг билан тинч тотув яшашни истасанг, ҳар ой менга эринг юборган пулдан, кўпмас, 10 минг жўнатасан, бўлмаса суратларингни оммага намойиш қиламан”...Дилдора шоша пиша суратларни профилидан удалить қилди. Лекин кеч бўлганди.
У нотаниш одам уни суратларини аллақачон ўзига кўчириб олганди. Боши қотиб қолди. Бу Дажжол қаерда қараб турган экан. Ўзини қўярга жой топмасди. Шарт эгаси эса ҳар ярим соатда ёзиб тинч қўймасди. Дилдора ночор рози бўлди. Уйдан секин 10 минг рубль олиб, дажжол айтган счетга жўнатди. Орада Шавкатни қўйиб юборишди.
Лекин озод бўлиш учун 3 минг доллар тўлабди. Икки уч ой уйга пул жўната олмади. Профилига кира олмай, бошқа профиль очиб Дилдора билан гаплашиб турарди. Ой охир бўлиб, шантажчи яна пайдо бўлиб Дилдорадан яна пул талаб қила бошлади. (У аллақачон бошқа шаҳарага ўтиб кетганди). Дилдора пул йўқлигини, эрини холати унга яхши маълумлигини айтиб, “кутиб тур” дея уни тинчлантирмоқчи бўлди. Лекин у тушунишни ҳам истамади, ғирт маст эди. “Мени яхши билмас экансан, ярим соатдан кейин сени бутун мамлакат танийди” дедида, кириб олиб катта гуруҳлардан бирини албомига Дилдорани аврати ярим очиқ суратларини қўйиб тагига номини ёзиб- ёзиб қўйди... Беномуслар ҳам кўп экан.. класслар қордек ёғилиб келарди... Тез вақт ичида бу суратлар Шавкатгача етиб келди... У шок холатда қолди. Уйига телефон қилди. Дилдорага бақириб бўлаётган ишларни сўраб кетди. Дилдора тушунтиришга уринди, лекин Шавкат гап эшитадиган холатда эмасди. Эртасига бориб билет олиб хотин билан ажрашиш учун етиб келди... Кеч қолибди.
Ўшанда 10 ёшда эдим. Мактабимиз бозор яқинига жойлашганлиги учун уйга қайтиш ва мактабга келишга бозор оралаб ўтиб келардим. Бозор гавжум,бир-бирига қулоқ солмайдиган харидорлар ва сотувчиларнинг чинқириғи билан авж! Ўшандай кунларнинг бирида бозорнинг четроғида, мактабимизга яқин жойга бир ажойиб дўкон очилди. Янги дўконлиги учун ўқувчилару-ўқитувчилар,чолу-кампирлар билан тўлди. Табиийки биз болаларни хам эътиборимизни тортди. Икки-уч кун ўтгач,одамлар оқими камайиб,бу дўкон хам бошқа дўконлардек бўлиб қолди. Энди мен хам бу ерга киришим,томоша қилишим мумкин эди.
Шундай кунларни бирида мактабдан қайтиб,дўкон ичига кириб томоша қилаётган хам эдимки,кўзим бир ажойиб нарсага тушди. У шунчалик чиройли,юзи ялтираган,менинг ёшимга мос эдики,анча вақт кўзимни узмай қараб қолдим. Биринчи марта бу нарса ўзимники бўлишини астойдил ОРЗУ қилдим!!!
Уйга келдим хаёлимда шу! Овқатлансам хаёлимда шу! Ухласам тушимда хам ўша нарса! Аммо афсус у меники эмас!...
...Мактабга бордим. Синфхонага кирсам,хамма болалар синфдошим Алишерни ўраб олган. Алишерни дадаси махалламиздаги энг бой одамлиги,шунинг учун хам ягона ўғли бўлган синфдошимга "оғзидан чиққан" нарсани мухайё қилиши сабабли у хар куни бир янги нарса олиб келиб бизга мақтанарди. У билан унча келишмасдим. Мақтаниши,гердайиши ёқмасди. "Бугун нима янги нарса олиб келибди экан?" деб ўйлаб у томонга қарадим. Қарадимда юрагим ғалати бўлиб кетди. Мен ОРЗУ қилган нарса Алишерни қўлида турарди!
- Дадам кеча менга мана буни олиб келибдилар! Бир тийинга қиммат нарса! Шуни ўрнига " Лего " олиб келмапсиз деб роса жанжал қилдим!- деди Алишер гердайиб...
...Эҳ бир кам дунё! Сен болалигимда хам,хозир хам шунақасан! Ночорларга ОРЗУ бўлган нарсани,бойнинг қўлига ЎЙИНЧОҚ қиласан!...
...Орадан неча кун ўтди билмадим. ОРЗУЙИМ кун сайин кучайиб бораверди. Бир кеча туш кўрдим.Тушимда дадам менга шу нарсани совға қилибдилар! Уйимиздаги холатни яхши билганлигим учун "Барибир олиб бермайдилар" деб юргандим. Бугун чидолмадим "дардимни" онамга айтдим. Биз шунақа эдик, дадамни қараши,салобати босарди.Хеч нарсани улардан сўрай олмасдик,онамга айтардик!
Кутган жавобимни олдим... Мактабга йиғлаб кетар эканман дадамни ёмон кўриб кетдим! Бир кунгина Алишерни дадаси дадам бўлиб қолишини астойдил хохладим!...
...Дўконга кириб ОРЗУйимга анча вақт қараб қолдим. Дўкончи чалғиганидан фойдаланиб сумкамни очдимда,уни тез олиб сумкамга солдим! Дўкондан ўқдек отилиб чиқиб кетдим. Сумкамни махкам қучоқлаб қўрқув ва йиғи аралаш қочиб борар эканман, "хозир тутиб олади! Ушласа ўлдиради" деган хаёл тинчлик бермайди.
Ана ушлади! Елкамга қўл тегиб, қаттиқ ушлади! Кўзларимга ёш аралаш:
- Илтимос урманг амаки!-деб кўзларимни чирт юмиб ортимга бурилдим. Кўзимни очиб қарасам дадам!
- Нега югуриб юрибсан кўчага?! Нега йиғлайсан?! Яна боллардан калтак едингми?! Эркак бўл ўғлим! Хеч қачон йиғлама,-дедилар. Уйга тезроқ боришимни айтиб,ишга кетдилар!...
...Уч кун халоватим бўлмади! Уч кун ухламадим! Уч кун дадамни эшикдан важохат билан кириб онамга қарата " Қани ўғри боланг! Олиб кел олдимга " деб бақиришини,кейин ўлгунимча дўппослашини кутдим! Уч кун уйдан хайдалишимни кутдим! Абгор бўлдим.
Фақат кечаси хамма ухлагач,чироқ ўчирилгач сумкамни очаманда ОРЗУйимни хидлайман холос. Янгилигидан ундан ажойиб хид таралади.
Охир чидолмадим. Хар кун ўлгандан бир кун ўлган яхши деганларидек бир кун кечки овқатга ўтирган вақтимиз йиғлаб юбордим. Бурчакка тик турганча йиғлаб хаммасини айтиб бердим. Қахр билан қараб турган дадам:
- Олиб кел менга уни!-дедилар. Сумкамни очдимда ОРЗУЙИМНИ чиқариб дадамга бердим. Бу - юзига қалпоқли бир бола қўрқинчли махлуқни елкасига миниб олган расми бор Худойберди Тўхтабоевнинг " Сариқ девни миниб " китоби эди!
Reviews channel
Catalog of Telegram Channels for Native Placements
🌸СОЛИХА АЁЛ🌸 is a Telegram channel in the category «Отдых и развлечения», offering effective formats for placing advertising posts on TG. The channel has 28.4K subscribers and provides quality content. The advertising posts on the channel help brands attract audience attention and increase reach. The channel's rating is 5.4, with 0 reviews and an average score of 0.0.
You can launch an advertising campaign through the Telega.in service, choosing a convenient format for placement. The Platform provides transparent cooperation conditions and offers detailed analytics. The placement cost is 38.71 ₽, and with 0 completed requests, the channel has established itself as a reliable partner for advertising on Telegram. Place integrations today and attract new clients!
You will be able to add channels from the catalog to the cart again.
Комментарий